Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ вакили ядровий келишув бўйича музокара ўтказиш учун Эронга боради
ЕИнинг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель ядровий келишув ва Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатиш бўйича музокаралар ўтказиш учун Эронга ташриф буюради. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати баёнотида маълум қилинди.
"Олий вакил Жозеп Боррель 3-4 февраль кунлари Эронга ташриф буюради. Ташриф давомида у президент Ҳасан Руҳоний, парламент раиси Али Ларижоний ва ташқи ишлар вазири Жавод Зариф билан учрашув ўтказади. Ушбу учрашувлар минтақадаги сўнгги воқеалар ривожини муҳокама қилиш имконини беради", дейилади баёнотда.
2018 йил 8 майда АҚШ ядровий келишувдан бир томонлама тартибда чиқиб кетди ва Теҳронга нисбатан санкциялар жорий этди.
14 январда Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари ядровий келишувни амалга ошириш доирасидаги келишмовчиликларни бартараф қилиш механизми ишга туширилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
20:03 / 12.06.2026