Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч вилоятда давлат театрлари ташкил этилади
Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида давлат театрларини ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Маданият вазирлиги, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг 2021 йилдан:
Навоий вилояти мусиқали драма театри;
Наманган вилояти қўғирчоқ театри;
Тошкент вилояти мусиқали драма театри давлат муассасалари шаклида ташкил этиш;
2021-2022 йилларда давлат театрларига янгидан биноларни қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Маданият вазирлиги:
давлат театрларнинг устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
давлат театрларни доимий равишда малакали кадрлар билан таъминлаб бориш ҳамда самарали фаолият юритишини ташкил этишни;
республика давлат театрларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда театрларнинг ижодкорларига режиссура ва актёрлик маҳорати ҳамда саҳна ҳаракати ва саҳна нутқи бўйича махсус маҳорат дарслари ўтказилишини таъминлайди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтидаги актёрлик санъати таълим йўналиши бўйича Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятлари учун мақсадли қабул квоталарини белгилайди.
Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб давлат театрлари учун белгиланган меъёрларга асосан зарур штат бирликлари ажратилишини таъминлайди.
Қуйидагилар давлат театрлари биноларини янгидан қуриш ва жиҳозлашни молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистоннинг ҳар йилги Инвестиция дастури доирасида марказлашган маблағлар;
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар;
меценатлик кўмаги;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026