Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШни коронавирус тўғрисида «ваҳима тарқатиш»да айблади
Қўшма Штатлар янги турдаги коронавирус тарқалиши сабабли атайлабдан «ваҳима кўтармоқда» ва Пекинга унга қарши курашишда ёрдам таклиф қилиш ўрнига ўз фуқароларини Хитойдан олиб чиқиб кетмоқда, деди Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чуньин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
АҚШ ўз фуқароларини Хитойдан олиб чиқиб кетишни бошлаган биринчи давлат бўлди. У шунингдек, америкаликларни Хитойга бормаслик тўғрисида огоҳлантирди ва Хитойда бўлган хорижликларга киришни тақиқлади.
Вашингтон «тўхтовсиз равишда ваҳима тарқатди», деди Чуньин.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида 2019-nCoV вирусини юқтириб олганлар сони охирги бир сутка мобайнида 2829 кишига кўпайиб, 17205 кишига етди. Муваффақиятли даволаш курсидан ўтиб, соғайиб кетганлар эса 475 нафарни ташкил қилмоқда. Вирус Хитойдан ташқари 26та мамлакатда аниқланган.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026