Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда МРБ учун жосуслик қилишда айбланган шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди
Эронда мамлакат ядровий дастури доирасида МРБ фойдасига жосуслик қилишда айбланган эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Эрон олий суди вакили Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилди.
"МРБнинг жосусларидан бири бўлган Амир Раҳимпур ўлим жазосига ҳукм қилинди. У Эрон атом дастури тўғрисидаги маълумотни АҚШ разведкасига беришга уринган", - дея иқтибос келтиради Tasnim агентлиги Исмоилийдан.
Унинг сўзларига кўра, "Эрон хорижий душманлари билан пачакилашиб ўтирмаслигини англашлари учун ҳукм тез вақт ичида ижро этилиши лозим".
Теҳрон ва Вашингтон орасидаги муносабатлар кескинлашгани боис Эронда хорижий агентларни фош қилиш кампанияси кетмоқда. 2019 йил октябрда АҚШ фойдасига жосуслик қилгани учун мамлакат фуқароларидан бири ўлим жазосига ҳукм қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026