Ўзбекистон | 08:29 / 05.02.2020
2908
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Бокуга боради

Ўзбекистон делегацияси Боку шаҳрида Туркий кенгаш ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади

Фото: РИА Новости

2020 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий кенгаш ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегацияси Озарбойжон пойтахтида ТИВК йиғилишида иштирок этувчи делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Туркий кенгаш доирасида қайси соҳаларда ҳамкорликдан манфаатдор экани маълум қилинганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид