Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика соҳасида янги қонун, бозор модели ва кодекс ишлаб чиқилмоқда

Фото: Shutterstock
Энергетика вазирлигига кўра, янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш борасидаги ишлар Энергетика вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бу ишга Буюк Британия, Грузия, Австрия, Болгария ва Италия мамлакатларидан экспертлар, шунингдек қонун ижодкорлиги борасида катта тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар жалб этилган.
Янги қонун 2020 йил май ойининг охирида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Энергетика вазирлиги Осиё Тараққиёт банки ва Жаҳон банки билан биргаликда 2023 йилда жорий этилиши кутилаётган рақобатдош электр энергияси бозори моделини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб боряпти. Осиё Тараққиёт банки ва Жаҳон банки таркибида электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилиш бўйича кўп йиллик назарий ва амалий тажрибага эга бўлган халқаро экспертлар - Грузия, АҚШ ва Туркия давлатларининг маслаҳатчилари иштирок этади.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳа гуруҳи мутахассислари, шунингдек халқаро экспертлар ва маслаҳатчилар бозорнинг истиқболли моделлари ва бозор муносабатларига ўтиш усулларини ўрганмоқдалар. Электр энергияси бозори модели ва бозор муносабатларига ўтиш Концепцияси жорий йилнинг март ойининг охирига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Энергетика вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан биргаликда ишлаб чиқилган Электр тармоқлари кодексини (Grid Code) ислоҳотларнинг яна бир босқичи бўлиши айтилмоқда. Бу ишга Сербия ва Буюк Британия мамлакатларининг халқаро маслаҳатчилари ҳам жалб этилган. Электр тармоқлари кодексининг амалга оширилиши энергия компаниялари ва электр энергиясини истеъмолчиларининг функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тизимлаштириш ва аниқлаштириш имконини беради. Режага кўра, Grid Code лойиҳаси ҳукуматга жорий йилнинг май ойи охирида тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик асосида иқтисодий фаоллик баҳоланди
Иқтисодиёт | 07:17
-
«Уч қаҳрамон» бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)
Жамият | 05:42
-
Трамп уйсизларни Вашингтон ташқарисига чиқариб юбормоқчи
Жаҳон | 01:25
-
АҚШда Labubu қўғирчоқлари ўғрилар нишонига айланмоқда
Жаҳон | 01:11
Мавзуга оид

08:10 / 17.07.2025
Россия ҳукумати хорижликларнинг акцияларни қайтариб сотиб олишига тақиқни маъқуллади

16:44 / 08.07.2025
Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш механизми ўрнатилади

11:42 / 19.06.2025
Ижро ҳужжатлари маълумотларини қамраб олган Мажбуриятлар реестри юритилади

11:56 / 12.06.2025