15:15 / 06.02.2020
0
13940

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Бобур Жўраев Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 

Бобур Жўраев

Бобур Жўраев 1986 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2007-2009 йилларда Тошкент давлат педагогика университетини бакалавр-магистратура йўналишларини тамомлаган. 2015 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, туман ҳокимлиги Аппарати раҳбари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Севара Ҳусанова Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг ўринбосари, туман  Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Севара Ҳусанова

Севара Ҳусанова 1971 йил 1 июлда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1995 йилда Тошкент Педиатрия тиббиёт институти тамомлаган.

2011-2017 йилларда Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сон оилавий поликлиника бош шифокори, 2017 - 2020 йилларда Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Шавкатбек Эргашев Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида ишлаб келмоқда. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top