Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг ўғли вафот этди
Айдар Акаев 1990-йилларда Казкоммерцбанкда ишлаган, сўнгра Қирғизистон молия вазирининг маслаҳатчиси бўлган.
Москвада Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг ўғли Айдар вафот этди, деб хабар берди 24.kg ва АКИpress ўз манбаларига таяниб.
Кичик Акаев 43 ёшда эди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
Бундан ташқари, нашрнинг маълумот беришича, 5 февраль куни Қирғизистонда собиқ президентнинг жияни, 59 ёшли Кубан Акаев вафот этган.
Айдар Акаев 1990-йилларда Казкоммерцбанкда ишлаган, сўнгра Қирғизистон молия вазирининг маслаҳатчиси бўлган. 2005 йилда парламент сайловларида иштирок этган, аммо мамлакатда ҳукумат алмашганидан кейин барча лавозим ва ваколатларидан маҳрум бўлган. Унга нисбатан бюджет маблағларини ўзлаштириш, молиявий фирибгарликлар ва ўзганинг мулкини эгаллаб олиш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилган.
У Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева билан турмуш қурган, аммо 2001 йилда улар ажрашиб кетишган. Кейинчалик телебошловчи Сайкал Чокубаева билан оила қурган. 2005 йилдаги воқеалардан сўнг улар Россияга кўчиб кетишган.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026