Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этди
Хитойда коронавирус қурбонлари ва у билан касалланганлар сони ортмоқда.
Фото: REUTERS / CNS Photo
5 февраль яримтунига кўра, коронавирусдан бир кунда 73 киши вафот этиб, қурбонларнинг умумий сони 563 нафарга етди. Касалланганлар эса 28018 кишини ташкил қилмоқда, 1153 киши соғайиб кетган.
Қурбонларнинг деярли ҳаммаси – 549 киши вирус тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясига тўғри келмоқда.
Бир кун аввал коронавирусдан 24,3 минг киши касаллангани, 490 киши вафот этгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
15:42 / 09.01.2026
“Синхуа”: 1–3 январда Ўзбекистонга авиачипта бронлари 2 баравар кўпайди
07:56 / 08.01.2026