Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди
Акмал Умаралиев Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
А. Умаралиев 1974 йилда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини магистратура босқичини тамомлаган.
Акмал Умаралиев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг аъзоси сифатида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026
Бекободда 11-синф ўқувчиси ўлдирилди: гумонланувчилар қўшни мактаб ўқувчилари
11:22 / 07.03.2026
Ангренда дайди итлар ҳужуми оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди
15:46 / 06.03.2026