Ўзбекистон | 18:01 / 11.02.2020
11997
2 дақиқада ўқилади

Сенатга янги ваколат берилади

Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини ошириш кўзда тутилган

Фото: KUN.UZ

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 июнга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:

сенаторларни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари қаторига киритиш;

Сенатга келиб тушган қонуннинг жойлардаги муҳокамасини ташкил этишнинг аниқ механизмини белгилаш;

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

Сенат томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳисоботини мунтазам муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

парламент ва сенатор сўрови юборилган мансабдор шахснинг ўзи томонидан сўровга жавоб бериш тартибини белгилаш;

сўровларни ҳудудлар манфаатидан келиб чиқиб шакллантириш, унинг натижасига оид ахборотни қўмита ва ялпи мажлисларда муҳокама қилиш тизимини жорий этиш;

Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколатини бериш;

Сенатнинг ҳар бир қўмитаси ўз фаолият режасини ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб шакллантириши амалиётини кенг йўлга қўйиш;

Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришилиши устидан мониторинг олиб бориш;

Сенат томонидан ёшлар ва таълим масалалари бўйича тегишли чораларни белгилаш назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид