Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий мақом академияси фаолияти йўлга қўйилади
Маданият соҳасини тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда Миллий мақом академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада:
Маданият вазирлиги ташкилий тузилмаси ва ҳудудий тузилмалари қайта кўриб чиқиш;
вазирлик тузилмасида “Пиар маркази”ни ташкил этиш;
маданий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш;
бундай тадбирларга санъаткорларни шартнома асосида жалб қилиш;
Миллий мақом академиясини ташкил этиш назарда тутилади.
Масъуллар - Маданият вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси.
Мавзуга оид
18:28
Маданиятга тикилган пуллар, санъаткордан вазирликка, интернет маданиятчилари – вазир Назарбеков билан суҳбат
15:09 / 01.06.2026
Спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча гонорар тўланади
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
13:05 / 01.06.2026