Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда Африканинг энг бой аёли ҳисобрақамларига тақиқ қўйилди
Португалия прокуратураси Анголанинг собиқ президенти қизи, Африканинг энг бой аёли Изабель душ Сантушнинг Португалиядаги ҳисобрақамларига тақиқ қўйди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Прокуратурада таъкидланишича, ушбу қарор Португалия ва Ангола ҳукуматларининг биргаликдаги иши натижаси ҳисобланади. Январь охирида Ангола бош прокурори Хелдер Питта Гроз ҳукумат Португалиядан душ Сантуш ҳисобрақамларига тақиқ қўйишни сўрашини маълум қилган. Аввалроқ душ Сантушга Sonangol давлат нефть компанияси маблағларини харжлаб юбориш айблови илгари сурилган.
Ангола бош прокурори агар душ Сантуш Ангола пойтахти Луандага келганда сўроққа ўз ихтиёри билан келса, ҳибсга олинмаслигини ҳамда давлатга у ўғирлашда айбланаётган 1 млрд доллардан кўпроқ маблағни тўласа, унга қарши жиноий иш ёпилишини айтган.
Ангола мутасадди идоралари душ Сантушни пул ювиш, растрата, ўз мавқеини суиистеъмол қилиш ва фирибгарликда гумон қилмоқда. Ангола бош прокуратурасининг таъкидлашича, давлат аёл ва унинг турмуш ўртоғи иштирокидаги келишувлардан 1,36 млрд доллар йўқотган. Бироқ душ Сантуш ва унинг эри бу айбловларни рад этмоқда.
Анголанинг собиқ президенти Жозе Эдуарду душ Сантушнинг қизи бойлиги 2,1 млрд долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
23:35 / 17.06.2026
“Қора қитъа”ни қутқармоқчи бўлган Райан — африкаликлар учун қудуқ қазиб берган 6 ёшли бола
08:35 / 12.06.2026
Трансаква: Африка харитасини ўзгартириши мумкин бўлган мегалойиҳа
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
08:17 / 25.05.2026