08:38 / 14.02.2020
0
9154

Андижонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Андижонда “Нексия-3” ва “ЗИЛ-130” иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 21:00ларда Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудида Асака туманида яшовчи Х.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқариши оқибатида, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган. 

Натижада, “Нексия-3” русумли автомашина йўловчилари И.Ж. ва Н.П. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган тезлик талабларига қатъий риоя этинг. Тезликни меъёридан ошириб, ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остида қолдирманг. Унутманг, сизни уйда фарзандларингиз, ота-онангиз, яқинларингиз кутади. Ҳар доим йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумотида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top