09:09 / 14.02.2020
0
15722

ДХА Тошкент шаҳар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Санжар Абдуллаев Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Адлия вазирининг буйруғи билан Санжар Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Давлат хизматлари агентлиги хабарида айтилишича, С. Абдуллаев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Uznews хабарига кўра, Санжар Абдуллаев янги лавозимда Ҳусан Очиловни алмаштирди.
 
С. Абдуллаев 1987 йил Тошкентда туғилган, 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтининг бакалавриатини, 2012 йилда магистратурасини тамомлаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top