03:27 / 14.02.2020
0
11193

Италия Кубоги. «Милан» «Ювентус» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Фото: Twitter/ACMilan

Италия Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Милан» ва «Ювентус» жамоалари ўртасидаги дастлабки баҳсда меҳмонлар 90+1-дақиқада Роналдунинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди. Бунгача миланликлар Ребичнинг голи эвазига ҳисобда олдинда боришаётганди.

Финалга йўл олган жамоа 4 март куни Туринда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида аниқланади.

Италия Кубоги, яримфинал
Дастлабки ўйин

Милан – Ювентус 1:1
13 февраль, «Сан-Сиро»
Голлар: Ребич (61) – Роналду (90+1, пенальти).
Милан: Доннарумма, Калабрия, Романьоли, Тео, Кьер, Кастильехо (Салимекерс, 80), Кессиэ, Беннасер, Чолхонўғли, Ибраҳимович, Ребич (Лаксальт, 74). 
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо (Игуаин, 69), де Лигт, Пьянич, Матюиди (Рабьо, 73), Рэмзи (Бентанкур, 63), Куадрадо, Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Ибраҳимович (29), Рэмзи (30), Тео (42), Кессиэ (58), Кастильехо (69), Калабрия (90).
Четлатиш: Тео (71).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top