19:18 / 16.02.2020
0
6666

Бухородаги “Жайрон” питомнигида “Дўстлар клуби” ташкил этилди

 Жониворлар сонининг кўпайиши озуқа захиралари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Уни ҳал қилиш учун “Жайрон” питомниги “Дўстлар клуби”ни – жониворларни яхши кўрадиган компаниялар ҳамжамиятини ташкил этди, уларнинг хайрия ёрдамлари озуқа сотиб олишга сарфланади.

Фото: Uznature.uz

“Жайрон” Бухоро ихтисослашган питомниги ҳузурида “Дўстлар клуби” очилди. Бу жониворларни яхши кўрадиган компанияларнинг ҳамжамияти бўлиб, уларнинг ихтиёрий бадаллари жониворларни очликдан нобуд бўлишдан қутқаради. Қўриқхонанинг айни дамдаги табиий озуқа базаси жами 1135 та бўлган жониворларнинг фақат 800 тасига етади.

“Жайрон” питомниги Қизилқум чўлининг жануби-ғарбида жойлашган бўлиб, 40 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида камёб жониворларни кўпайтириш билан шуғулланади. Унинг фаолияти туфайли жайронлар, қулунлар, Пржевалский отлари, бухоро тоғ қўйлари, бухоро буғулари ва винтсимон шохли эчкилари популяцияси тобора ўсиб бормоқда. Аммо жониворлар сонининг кўпайиши озуқа захиралари билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарди. Уни ҳал қилиш учун “Жайрон” питомниги “Дўстлар клуби”ни – жониворларни яхши кўрадиган компаниялар ҳамжамиятини ташкил этди, уларнинг хайрия ёрдамлари озуқа сотиб олишга сарфланади.

«Озуқа сотиб олиш масаласи питомник олдида ҳар йили юзага келади. Бугунги кунда тўсилган ҳудудда 955 та жайрон, 155 та қулун ва 25 та Пржевалский оти яшайди. Табиат фақат 800 та жониворни боқа олади. Қолганларини очликдан қирилиб кетишдан сақлаш – бизнинг вазифамиз. Питомник ходимлари ён-атрофдаги қўшни ҳудуддан турли ўт-ўланлар, қамиш, туя янтоғи, қандим кабиларни йиғиб келадилар, лекин бу етарли эмас. Ҳайвонларнинг яшаб қолиши учун ҳомийлардан кўрсатилаётган кўмак асос бўла олади. Бизга КНАУФ компанияси мунтазам равишда кўмаклашиб келади, уларнинг ёрдамлари билан биз бир тонна арпа сотиб оламиз. Бу қўшимча озуқа жониворларнинг қишдан чиқиб олишига ёрдам беради»,- дейди “Жайрон” Бухоро ихтисослашган питомниги директори Шавкат Болтаев.

Ҳайвонларга бутун йил давомида қўшимча озуқа бериб турилади.

“Биз бизнес олами вакиллари ноёб қўриқхонани қўллаб-қувватлашни исташади деб умид қиламиз, ушбу қўриқхона туфайли Ўзбекистоннинг нодир жониворлари қирилиб кетмайди, балки қулай шароитларда яшайди ҳамда кўпаяди. Биз хайр-эҳсон қилувчиларга сарфланган ҳар бир сўм бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этамиз ва ҳамма вақт уларни бизнинг тадбирларимизда ва экскурсияларимизда кўришдан хурсанд бўламиз Шунингдек, питомник ҳудудида "Дўстлар клуби"га аъзо компанияларнинг номлари туширилган стенд ҳам ўрнатилган”, - дея қўшимча қилди Шавкат Болтаев.

Ҳозирги вақтда “Жайрон” питомнигининг “Дўстлар клуби” га КНАУФ компанияси, Когон шаҳар ҳокимияти, Қоровулбозор тумани ҳокимияти ва Қоровулбозор туман прокуратураси киради. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top