Хитойда коронавирусга қарши биринчи дори ишлаб чиқарила бошланди
Хитойнинг Чжэцзян провинциясида коронавирусга қарши курашда самарали бўлиши мумкин бўлган биринчи дори воситаси ишлаб чиқарила бошланди.
Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги Тайчжоу шаҳри маъмуриятига таяниб хабар берди.
Расмийларнинг WeChat ижтимоий тармоғидаги баёнотига кўра, гап аввал Favipiravir ёки Avigan номи билан маълум бўлган дори воситаси ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги номланиши “Фавэйлавэй” бўлган дори Zhejiang Hisun Pharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва сотувга чиқариш учун Хитойнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш давлат бошқармаси томонидан расман маъқулланган.
16 февралда ишлаб чиқарилиши бошланган дори вируснинг олдини олиш ва даволашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Дорининг лотин тилидаги номи маълум қилинмаган, бироқ интернетда дорини ишлаб чиқаришга лицензияда Favipiravir номи қайд қилинган.
Хитойнинг биотехнологик ишланмалар миллий маркази директори Чжан Синьминь бир нечта дорилар, жумладан, Remdesivir (ремдесивир), Япониянинг Favipiravir (Фавипивавир) дори воситалари коронавирусни даволашда юқори самара намойиш қилганини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, мутахассис Хитой коронавирусдан вакцина ишлаб чиқилишини тезлаштириш учун турли технологик ёндашувлар қўллаётгани, бир қатор вакциналар эса ҳайвонларда синалиши бошланганини қўшимча қилиб ўтган.
Мавзуга оид
14:32 / 14.11.2024
Покистон Ўзбекистонда "биотехнологик" дори воситаларини ишлаб чиқариши мумкин
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024