19:47 / 18.02.2020
0
8716

Ашраф Ғани Афғонистон президенти сайловлари ғолиби деб расман эълон қилинди  

Афғонистоннинг амалдаги президенти, мамлакатни 2014 йилдан бери бошқариб келаётган Ашраф Ғани мамлакатда ўтган президент сайловларидаги овозларнинг якуний ҳисоб-китобидан кейин ғолиб деб тан олинди.

Фото : РИА Новости

Бу ҳақда мамлакат сайлов комиссиясига таяниб 1TV телеканали хабар берди.      

Шу тариқа Ғани президент лавозимини иккинчи муддат эгаллайди.

Ғани 2019 йил 22 декабрдаёқ 28 сентябрда ўтган сайловларнинг ғолиби деб эълон қилинганди. Аммо “Ислом жамияти” партияси ва унинг етакчиси Абдулла Абдулла сайловлар натижаларини тан олмай, овозларнинг қайта ҳисобланишини талаб қилган.

Сўнгра шикоятлар бўйича комиссия сайловлардаги қоидабузарликлар бўйича 16,5 минг шикоят қайд қилган ва натижада ушбу шикоятларни текширишга қарор қилинган.

Аввал эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, 71 ёшли Ғани учун 923 мингдан кўпроқ сайловчи (50,64 фоиз) овоз бериб, у сайловларда етакчи бўлган. 2-ўринни мамлакат бош вазири Абдулла Абдулла 39,52 фоиз, 3-ўринни собиқ бош вазир, “Ҳизб-а-Исломий” (Афғонистон Ислом партияси) етакчиси Гулбиддин Ҳикматиёр 3,85 фоиз овоз билан эгаллаган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top