Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда халқаро конференция иш бошлади
Тадбир Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси кўмагида ташкиллаштирилган. Тадбирда Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенати томонидан маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориш механизмлари ишлаб чиқилган.
Бугун, 18 февраль куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи, мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимлик вакиллик органларининг ролини ошириш» мавзусидаги халқаро конференция иш бошлади.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари, вазирлик ва идоралар, суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссиялар, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар, етакчи консалтинг компаниялари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева тадбирни кириш сўзи билан очар экан, давлатнинг барча идоралари халқ билан биргаликда юқори иқтисодиётга, етук ва ҳар томонлама фуқаролик жамиятига эга «Янги Ўзбекистонни шакллантириш»да сезиларли амалий ишлар олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.
«Бугун жамиятимизда янгиланиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда жамоатчилик ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Сенаторлар ва депутатларнинг халқ вакиллари сифатида янада ташаббускор бўлишлари лозимлиги таъкидланди. Бу борада «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя кундалик ҳаётимизга кириб бориши лозим.
Ижро ҳокимияти вакилларини масъулиятга чақириш ҳамда уларнинг халқ ва парламент олдида ҳисобдорлигини ошириш парламентнинг ижро ҳокимияти устидан назорат фаолиятини кучайтириш борасидаги энг асосий омиллари ва мақсадларидан бирига айланди. Ўз ўрнида, нафақат барча вазир ва ҳокимларнинг палаталар олдида, балки ижро ҳокимиятининг тегишли поғона вакиллари маҳаллий Кенгашлар олдида ҳисобот бериши йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, барча сенаторларнинг халқ билан мулоқот олиб боришида самарали механизм жорий қилиш мақсадида бевосита барча маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда ишлаш йўлга қўйилди. Сенаторларнинг маҳаллий Кенгашларнинг 6570 нафар депутати билан ҳамжиҳатликда ишлаш тизимини жорий қилиш йўлида тегишли ўқишлар ташкил қилинди, улар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар белгиланди. Бундан асосий мақсад жойлардаги депутатларнинг фаоллигини ошириш билан биргаликда уларнинг ҳаққоний депутатлик назоратини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборатдир», дея Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, Сенат раиси гендер тенглик ҳамда ёшлар манфаатларини таъминлаш масалалари депутатлар кун тартибидаги асосий вазифалардан бўлишини таъкидлади.
Мавзуга оид
14:08 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
18:58 / 23.04.2026