Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой фуқароларига Россияга кириш тақиқланди
Россия Хитой фуқароларига ўз чегарасини ёпмоқда. 20 февралдан Хитойдан келувчи барчага: сайёҳлар, талабалар, тадбиркорларга Россияга кириш тақиқланади.
Фото: ТАСС
Хитой фуқароларига Россияга киришни тақиқловчи қарорни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолаган. 20 февралдан Россияга сайёҳлик, таълим олиш ва шахсий мақсадларда келувчи хитойликларга чегаралар ёпилади.
Ушбу қарор “давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш ва янги коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик” мақсадида қабул қилинган.
Шунингдек, Россия Хитой фуқароларининг кириши учун ҳужжатларни расмийлаштиришни, жумладан виза учун ҳужжатлар қабулини, киришга таклифлар, хорижий ишчиларни жалб қилиш рухсатномаларини беришни вақтинчалик тўхтатади. Ҳар қандай ҳужжатлар қабули 19 февралдан тўхтатилади.
Мавзуга оид
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
14:26 / 29.04.2026