14:43 / 19.02.2020
0
14639

Халқ банки раисига янги ўринбосар тайинланди

Ҳасанжон Аҳмедов Акциядорлик тижорат «Халқ банки» бошқаруви раисин ўринбосари этиб Ҳасанжон Аҳмедов тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берган.

Ҳасанжон Муҳамадович Аҳмедов 1984 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини банк иши ва менежмент йўналиши бўйича тамомлаган.

Ҳасанжон Аҳмедов / «Халқ банки» матбуот хизмати

У 2015—2019 йилларда «Халқ банки»нинг турли департаментларида директор ва филиал бошқарувчиси лавозимларида фаолият юритган.

2019 йилдан шу кунга қадар у «Халқ банки» Ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Бундан аввалроқ «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Низомиддин Аббосов Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойи охирида «Халқ банки» бошқаруви раиси Муродилла Эшматов лавозимини тарк этиб, унинг ўрнини Фарҳод Саломов эгаллаганди.

Муродилла Эшматов «Микрокредитбанк» раҳбарлигига тайинланган, аммо 2020 йилнинг январь ойида бу банк раҳбарлигидан ҳам кетган, кўп ўтмай унга қарши жиноий иш очилгани тўғрисида хабарлар тарқалган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top