Ўзбекистон | 00:54 / 20.02.2020
9909
2 дақиқада ўқилади

Жамғарма фермер ва деҳқонлар учун лизинг хизматларини йўлга қўймоқда

Фото: KUN.UZ

Қишлоқ ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш мақсадида 2018 йилда “Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ташкил қилинган эди. Жамғарманинг ўтган йилларда эришган натижалари ва эндиликдаги режаларини билан танишиш учун, 19 февраль куни Миллий матбуот марказида жамғарма мутасаддилари ва ОАВ воситалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Жамғарманинг вазифалари деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖ ларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Қолаверса, кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тадбиркорлиги билан шуғулланишда самарали фойдаланиш тоғрисида маълумотлар беришдан иборатдир. Шу режаларни амалга оширишда, 2018-2019 йилларда Жамғарма фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари ҳамда “Томорқа хизмати” маъсулияти чекланган жамиятларини молиявий қўллаб-қувватлашга 305,9 миллиард сўм ажратган. Бу маблағлар фермер ва деҳқон хўжаликларига учта банк орқали йўналтирилади. Эндиликда кредитлар барча учун бир хил миқдорда – 16 фоиз этиб белгиланди. 

Жамғарма икки йилдан буён кўплаб томорқа эгаларига кредитлар берган бўлса, энди лизинг хизматлари кўрсатишни йўлга қўймоқда. Бунда жамғарма ер эгаларига ёки бошқа мулкдорларга минитехникалар, мотокултиваторлар етказиб беради. Шу мақсадда ҳар бир вилоятга 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилмоқда. Қолаверса, тадбиркор жамғарма орқали кредит расмийлаштирган тақдирда, 8 фоизлик маблағи тўлаб берилади. 

Жамғармада жорий йилда ҳам бир қатор вазифалар белгилаб олинган. Хусусан, 2020 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг йигирмадан ортиқ туманида ўттиз битта қишлоқ хўжалиги ва кооперативи ташкил этилади.

Мавзуга оид