11:00 / 21.02.2020
0
7262

Ироқ коронавирус сабабли Эрон билан чегарасини ёпди

Фото: EPA

Ироқ ҳукумати Covid-2019 коронавируси тарқалиши хавотири остида Эрон билан чегарасини ёпди. Ушбу қарор Эронда икки киши коронавирусдан вафот этгани эълон қилингандан кейин қабул қилинган.  

Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Эронда 19 февралда икки киши коронавирусдан вафот этгани маълум қилинганди.

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай чоранинг киритилишини “икки давлат ўртасида одамлар оқими юқорилиги ва уларни текширувдан ўтказиш ҳамда карантинда сақлашни кўзда тутувчи профилактик чораларни таъминлашдаги мураккабликлар” билан тушунтирган. Ушбу оқим диний зиёрат мавсумида бир неча миллион кишига етиши мумкин.   

Шу билан бирга, Ироқ ҳукумати Эрондан қайтувчи ироқликларга чегараларни ёпмайди. Улар қайтганларидан кейин икки ҳафта карантинда қолишлари керак бўлади.

Ироқ авиакомпаниялари ҳам Эронга рейсларни тўхтатди. Бундан ташқари, Арманистон ҳам Эрон билан чегарада назорат кучайтирилишини эълон қилган.    

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top