Ўзбекистон | 16:06 / 21.02.2020
4926
1 дақиқада ўқилади

Март ойида Туркия савдо вазири Рухсора Пекжон Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркия савдо вазири Рухсора Пекжон 12-13 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов хабар қилди.

Рухсора Пекжон/Фото: Hürriyet

«Туркия савдо вазири Рухсора Пекжон бошчилигидаги ҳукуматнинг катта делегацияси 12-13 март кунлари мамлакатимизга ташриф буюради», - деди у.

Ташриф кун тартибидан имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб бориш ўрин олган. Туркия ишбилармон доиралари вакилларининг ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюрди ва у ерда икки мамлакат раҳбарлари раислигида биринчи маротаба олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Умурзоқовнинг сўзларига кўра, ташриф чоғида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш тўғрисида келишувларга эришилди.

2020 йил якунига қадар томонлар ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 3 миллиард долларга, кейинги йилда 5 миллиард долларга етказиши кутилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид