Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий клиникаларни жиҳозлаш учун 50 млн доллар ажратилади
Президентнинг “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
“Асака” АТБ орқали $28 млн миқдорида мақсадли имтиёзли маблағлар ажратилиши натижасида республиканинг барча ҳудудларида хусусий клиникаларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилди.
Norma’нинг ёзишича, амалиёт ўзини оқлагани боис, хусусий тиббиёт соҳасидаги лойиҳалар қийматининг 60 фоизигача молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банкка $50 млн миқдордаги кредит линияси очилади. Шартлари - 10 йилгача муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 5 фоиз ставка билан ("Асака" АТБ маржасини ҳисобга олмасдан).
Ушбу маблағлар янги импорт тиббиёт ускуналарини (косметологияга оид бўлгани бундан мустасно) харид қилиш учун ишлатилади. Бунда пуллик тиббиёт хизматларига бўлган талаб ва хусусий клиникада харид қилинаётган ускуналарда хизмат кўрсата оладиган малакали ходимларнинг мавжудлиги ҳисобга олинади.
Жорий йилнинг октябрь ойига келиб хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун $100 млн миқдорида узоқ муддатли кредит линияларини жалб қилиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
Ҳужжат 19.02.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:28 / 03.06.2026
Ўзбекистонлик шифокор 5000 километр масофадан туриб операция ўтказди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026