Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилларнинг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланмоқда?
Давлат божхона қўмитаси 2020 йил январь ойида чегара божхона постларида автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланганини эълон қилди
Фото: autostat.ru
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил январь ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.
2020 йил январь ойи давомида республиканинг чегара божхона постлари орқали жами 93 минг270 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 24 дақиқа 27 сония сарфланган.
Жумладан:
енгил автотранспорт воситалари 64 минг 962 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 10 дақиқа 28 сония сарфланган;
юк автотранспорт воситалари 28 минг 308 тани ташкил қилиб, уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 38 дақиқа 26 сония сарфланган.
Мавзуга оид
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
10:44 / 25.04.2026
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026