Ўзбекистон | 07:39 / 22.02.2020
12654
1 дақиқада ўқилади

Паст кучланишли электр узатиш тармоқлари хусусий секторга сотилади

Паст кучланишли электр узатиш тармоқларини босқичма-босқич хусусий сектор субъектларига сотиш назарда тутилмоқда

Фото: Сергей Мальгавко

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 30 августга қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

соҳани ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш имкониятини яратиш;

паст кучланишли электр узатиш тармоқларини босқичма-босқич хусусий сектор субъектларига сотиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Энергетика вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат рақобат қўмитаси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид