Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўртта вилоятда ИИБ бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди
Андижон, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари тайинланди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланган.
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, подполковник Омирбай Кеулимжаевич Турдибоев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар О.Турдибоев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Муҳаммаджон Содиқжонович Нишонов Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М.Нишонов Андижон вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Жонибек Ҳамидович Болтаев Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Болтаев Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Полковник Жўрабек Файзуллаевич Авазов Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Авазов Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Умид Носирович Яхшиев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У.Яхшиев Қашқадарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
10:56 / 17.04.2026
ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига тўғридан тўғри мурожаат қилиш йўлга қўйилди
15:23 / 13.04.2026
«Дежурний жабрланувчилар» иши. ИИВ ҳолатни ўрганмоқда
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026