Жаҳон | 21:12 / 25.02.2020
16635
1 дақиқада ўқилади

Руҳоний Эронда коронавирус билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятдан душманлар фойдаланишга уринаётганини айтди. 

Унинг айтишича, Эрон коронавирус тарқалиши устидан назорат ўрнатишга яқин турибди, душманлар эса пайтдан фойдаланиб одамлар орасида ваҳима кўтаришга ҳаракат қилмоқда.

Руҳонийнинг бу сўзлари Эронда коронавирусга чалинганлар сони 100 нафарга яқинлашаётгани, жумладан 15 киши касалликдан вафот этгани ҳақидаги маълумотлар ортида янгради.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим қилган баёнот умид бермоқда, чунки ушбу вирусни назорат қилишга тенденция кузатилмоқда. Кўплаб шаҳарларда шифокорларга мурожаатлар сони анча камайган, зеро аввалги кунларда улар кўп бўлганди”, деб маълум қилган Руҳоний Эрон телевидениеси орқали.           

“Коронавирусга чалинганлар орасида шифо топаётганлар сони ҳам ошмоқда”, деб қўшимча қилган президент. 

Унинг таъкидлашича, “душманлар” жамиятда ваҳима кўтаришга уринмоқда, бироқ одамлар коронавирус туфайли хавотирланмасалар бўлади.

Мавзуга оид