Ўзбекистон | 23:09 / 25.02.2020
14846
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Илҳом Неъматов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарҳод Арзиев эгаллади.

Фото: republicworld.com

Фарҳод Нуриддинович Арзиев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президентнинг 25 февраль куни эълон қилинган бошқа бир қарорига асосан, бу амални эгаллаб келган Илҳом Тўйчиевич Неъматов ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот учун, Фарҳод Арзиев 2017 йилнинг майидан буён Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида ишлаб келаётган эди. У илгари Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи сифатида ишлаган.

Илҳом Неъматов эса 2018 йилнинг ноябридан буён Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек дипломатиясига 2012 йил январидан буён Абдулазиз Ҳафизович Комилов раҳбарлик қилиб келмоқда.

Мавзуга оид