Жамият | 17:22 / 26.02.2020
6234
2 дақиқада ўқилади

1,5 миллиард сўмлик фреонларни яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

 Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 Натижада, мазкур юк автомашинасидаги товарлар орасида кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 1 млрд 540 млн сўм бўлган 2 хил турдаги “RefronR-22” ҳамда “Westron R-22” ёзувли фреон товарлари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ, “Refron R-22” ҳамда “Westron R-22” фреонлари импорти ва экспорти Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Мавзуга оид