Жамият | 10:59 / 26.02.2020
10609
2 дақиқада ўқилади

Давлат ерини 29 000 долларга баҳолаганлар қўлга олинди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Иллюстратив фото

Шу йил 19 февраль куни Косонсой туманида яшовчи фуқаро Наманган вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У Наманган шаҳрида яшовчи таниши билан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони қидириб Тўрақўрғон туманига борган вақтида А. исмли шахс ўзини туман Кадастр бўлимида ишлашини айтиб, уни фермер хўжалик раҳбари “Р” исмли шахс билан таништиради ва фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонидан 80 сотихини 25.000 АҚШ долларига сотишларини, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш учун 4.000 АҚШ доллари кетишини айтиб, 80 сотих ер майдони учун жами 29.000 АҚШ доллари сўрашганини билдириб, ушбу шахсларнинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида А. ва Р. исмли шахслар фуқаро ва унинг шеригидан 16.500 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтларида ушланиб, холислар иштирокида 16.500 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ТБ томонидан 2020 йил 24 феврал куни ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид