Ўзбекистон | 17:13 / 26.02.2020
6447
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида давлати раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди.

Мулоқот чоғида президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этган. Кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқди.

Шунингдек, президентлар минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19-20 февраль кунлари Туркияга расмий ташрифини амалга оширган эди.

Мавзуга оид