20:10 / 27.02.2020
0
18115

Эрон вице-президенти коронавирусдан зарарланди

Эроннинг аёллар ва оила ишлари бўйича вице-президенти Маъсума Абтахор коронавирусдан зарарланди. 

Масума Ифтихор / Фото: AFP

Бу ҳақда вице-президентнинг маслаҳатчиси IRNA ахборот агентлигига маълум қилган.  

“Абтахор хонимда касалланишнинг баъзи аломатлари пайдо бўлгани ҳисобга олиниб таҳлил ўтказилди. Таҳлил вирус борлигини кўрсатган”, деб маълум қилган манба. 

Аввалроқ Эронда бир кунда икки юқори мартабали амалдор коронавирусдан зарарлангани маълум қилинганди. Эрон соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазири ўринбосари Ирож Харирчининг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берган. Шунингдек, Эрон парламенти депутати Маҳмуд Содиқий ўзининг коронавирусга чалинганини маълум қилган. 

27 февралга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 245 нафарга етди, улардан 26 нафари вафот этган. Шунингдек, 27 февралда Эронда коронавирус тарқалиши бошлангандан бери энг кўп сонда янги касалланганлар қайд қилинган. Уларнинг сони 100дан кўпроқни ташкил қилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top