Ўзбекистон | 12:39 / 28.02.2020
42595
2 дақиқада ўқилади

2019 йилда 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан

2019 йил давомида жами 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан

Туркия/Фото: KUN.UZ

Туркия Статистика институти 2019 йил учун ўз ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилган никоҳлар ва ажралишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

2019 йил давомида жами 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Шунингдек, 11 нафар ўзбекистонлик Туркия фуқароларига уйланган.

Мамлакатда 2019 йилда турмуш қурганлар сони 541 минг 424 кишини ташкил қилди. 2018 йилда турмуш қурганлар сони 554 минг 389 кишини ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,3 фоизга камайиб, 541 минг 424 кишини ташкил этди. Минг кишига тўғри келадиган никоҳлар сони бўйича тахминий даража 6,56тага тўғри келди.

2018 йилда ажрашган жуфтликлар сони 143 минг 573тани ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 8,0 фоизга ўсиб, 155 минг 47тага етди. Ҳар минг аҳолига тўғри келадиган ажралишлар сони умумий даражаси 1,88тани ташкил этди.

2019 йил мамлакатда чет эллик келинлар сони 23 264 кишини ташкил этган, бу келинлар умумий сонидан 4,3 фоизга тенг. Шу билан бирга, хорижий куёвларнинг сони 4580 кишини ва умумий миқдордан 0,8 фоизни ташкил қилди.

Билдирилишича, чет эллик келинлар орасида суриялик келинлар 14,5 фоиз билан биринчи ўринда туради. Кейинги поғоналардан 11,7 фоиз билан озарбойжонлик келинлар ва 10,5 фоиз билан германиялик келинлар жой олди.

Мавзуга оид