17:47 / 28.02.2020
0
9200

Эронда коронавирус юқтирганлар сони 388 нафарга етди

Аввалроқ Эрон вице-президенти Масуме Эбтекар ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳамда икки депутат коронавирусга чалингани хабар қилинганди.

Фото: Anadolu Agency

Эронда коронавирусга чалинганлар сони бир суткада 176 кишига ошди ва 388 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бир сутка ичида ушбу касалликдан қурбон бўлганлар сони саккиз кишини ташкил этди. Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 34 нафарга етди.

Аввалроқ Эрон вице-президенти Масуме Эбтекар ва соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳамда икки депутат коронавирусга чалингани хабар қилинганди.

27 февраль ҳолатига кўра, вирус Хитойдан ташқари яна 47 мамлакатга етиб борган, касалланишнинг камида 82164 ҳолати мавжуд, уларнинг аксарияти Хитойнинг материкдаги қисмида қайд этилган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус бошқа мамлакатларда ХХРдагига қараганда тезроқ тарқала бошлаганини маълум қилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top