Жаҳон | 16:51 / 28.02.2020
8774
1 дақиқада ўқилади

Италияда Сицилия мафиясига қарши йирик операция ўтказилди

Ҳибсга олинганлар мафия фаолияти, гиёҳвандлик моддалари контрабандаси, рэкет, ноқонуний равишда қурол олиб юриш ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.

Фото: РИА Новости

Италияда мафия фаолиятида иштирок этишда айбланиб 59 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда Сицилиянинг Мессина провинциясидаги жиноий гуруҳга қарши операция ўтказган карабинерлар корпуси вакили маълум қилди.

Ҳибсга олинганлар мафия фаолияти, гиёҳвандлик моддалари контрабандаси, рэкет, ноқонуний равишда қурол олиб юриш ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.

Жума куни эрталаб махсус хизмат бўлинмалари Италиянинг қатор ҳудудларида йирик миқёсдаги операция ўтказди.

"Сулола" номи остидаги операция Мессинадаги мафия "оиласи"га қарши ўтказилди" – дейилади корпус хабарида.

Қайд этилишича, оилани ушбу ҳудуддаги мафия раҳбарларининг фарзандлари бошқарган. Мафия "оталари" эса жазо муддатини ўтамоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид