Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Буюк Британияга рекорд миқдорда олтин сотди
Буюк Британия 2018 йилда Россиядан 433 млн, 2017 йилда 1,1 млрд долларлик олтин сотиб олган.
Фото: Кирилл Кухмарь / ТАСС
Россия ўтган йили Буюк Британияга рекорд миқдордаги 5,33 млрд долларлик олтин сотди. Бу ҳақда Федерал божхона хизмати маълумотларида келтирилган.
Таққослаш учун, Буюк Британия 2018 йилда Россиядан 433 млн, 2017 йилда 1,1 млрд долларлик олтин сотиб олган.
Маълумот берилишича, сотилган олтиннинг барчаси қуйма олтин бўлиб, вазни 12,5 кг атрофида бўлган 9 минг дона ёмби етказиб берилган.
Буюк Британиядан ташқари яна 12 мамлакат Россиядан жами 409 млн долларлик олтин сотиб олган.
Олтин Россиянинг Буюк Британияга энг кўп экспорт қилинган маҳсулоти бўлиб, у нефть маҳсулотлари экспортини (3,4 млрд долларлик) ҳам ортда қолдирган.
Мавзуга оид
20:56 / 29.04.2026
«Курсга сунъий таъсир ўтказиш тарафдори эмасмиз» — Тимур Ишметов
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026