Ўзбекистон | 14:40 / 28.02.2020
16378
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways’нинг 49 фоизи ва Ucell’нинг 85 фоизи сотувга қўйилиши мумкин

Фото: Uzbekistan Airways/Ucell

Президентнинг “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжат билан давлат акция пакетлари (улушлари) хусусий секторга тўлиқ сотиладиган ва давлат акция пакети (улуши) тўлиқ ёки қисман сақланадиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати эълон қилинди.

Қайд этилишича, "Ўзбектелеком" АЖнинг 18,8 фоизлик давлат улушини сотиш мўлжалланмоқда. Сақланадиган давлат улуши - 76,0 фоиз.

Бундан ташқари, "Ўзбекистон почтаси" АЖнинг 25,4 фоизлик, "Коском" МЧЖ (Ucell)нинг 85,0 фоизлик, "Uzbekistan Airways" АЖнинг 49,0 фоизлик давлат улушини сотиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат "Ўзбeкистон тeмир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, "Халқ банки" АТБ ва бошқа компаниялардаги улушни тўлиқ ўз қўлида сақлаб қолмоқчи. 

Мавзуга оид