Ўзбекистон | 14:12 / 29.02.2020
68920
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Карим Камолов / Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бугун, 29 февраль куни Бухоро вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди. Кейинги йилларда Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, бу ишда вилоят ҳокими сифатида ишлаб келган Ўктам Барноевнинг ташаббускорлиги, талабчанлиги алоҳида ўрин тутганлиги таъкидланди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Шундан сўнг Абдулла Арипов президентнинг Ўктам Барноевни Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни ўқиб эшиттирди.

 Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов президент фармонига мувофиқ ҳозирга қадар Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлиги ҳақида маълум қилди.

 Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Маълумот учун, Карим Камолов Бухоро шаҳрини 1997-2011 йиллар давомида бошқарган. 2017 йилда у шаҳар ҳокими лавозимига қайтарилди. 

 Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
 Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Мавзуга оид