Ўзбекистон | 21:55 / 29.02.2020
30233
2 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятининг Когон туманига ҳам ҳоким тайинланди

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бухорода бугун ўтказилган вилоят фаолларининг йиғилишида бир қатор туманларда ҳокимлар тайинловлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Когон туманига раҳбарлик қилиб келган Йўлдош Жумаев айни пайтда Бухоро вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Эндиликда айни кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Муҳиддин Эсонов Когон тумани ҳокими вазифасида иш бошлади.

Маълумот учун, Муҳиддин Эсонов 2011—2016 йилларда Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган. Вилоят ҳокимлигидан олингач, маълум муддат Бухоро туманига раҳбарлик қилган эди.

Аввалроқ, президент қарорига асосан Ўзбекистон бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Аброл Жабарович Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

Мавзуга оид