Жамият | 07:50 / 11.06.2022
15098
1 дақиқада ўқилади

Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида ёнғин содир бўлди

Бухоро вилоятининг Когон туманида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан расмий маълумот эълон қилди.

Фото: Бухоро вилояти ФВБ

Қайд этилишича, бугун, 11 июнь куни соат тахминан 04:10 да Бухоро вилояти Когон шаҳар газчилар қўрғонида жойлашган “Когон магистрал газ қувурлари” бошқармасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 тв махсус техника воқеа жойига соат 04:13 да етиб борган ва ёнғин соат 05:50 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1-газ ҳайдаш ускунаси ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид