Ўзбекистон | 08:32 / 21.08.2021
12437
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 3та ўрмон хўжалиги ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Президентнинг "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4901-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

Ташкил этилаётган Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда белгиланган молиялаштириш талаблари ва шартлари татбиқ этилади.

Тегишинча Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ташкил этиладиган Ғаллаорол, Когон ва Ургут ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг ер майдонлари тасдиқланди. Хусусан, Ғаллаорол ўрмон хўжалигининг умумий майдони 37 870 га, Ургут ўрмон хўжалиги – 10 577 га, Когон ўрмон хўжалиги – 1 000 га ни ташкил этади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2021 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан