Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Uzbekistan Airways Сеулга қатновларни вақтинча тўхтатади
Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга бўлган қатновлар вақтинча тўхтатилади
2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.
Қайд этилишича, HY514 рейс билан 29 февраль куни Сеулдан учадиган йўловчилар келишлари билан вақтинчалик турар жойга жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент аэропортида кутиб олмаслик сўралган.
«Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлиги ҳақида қўшимча маълумот бермоқдамиз.
Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туришлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276 49 66 телефон рақами орқали мурожаат қилинг», - дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Тошкентдан Жидда ва Мадинага рейслар тўхтатилгани, у ердаги ўзбекистонликларни қайтариш учун рейслар ташкиллаштирилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:35 / 25.02.2026
Сеулдаги РФ элчихонаси “Ғалаба бизники бўлади” баннерини олиб ташлади
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
10:01 / 30.08.2025
Тошкентдан Сеулга учадиган самолёт учиб кетиш аэропортига қайтарилди
18:47 / 21.08.2025