Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда декан ўринбосари 4000 доллар билан ушланди
Декан ўринбосари Қозоғистон олий ўқув юртида ўқиётган талабанинг ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига 4000 доллар олган вақтида ушланган
Фото: РИА Новости, Виталий Тимкив
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосари Қозоғистон Республикасининг олий ўқув юртида ўқиётган талабани ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига 4000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026