Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 53 ёшли аёл ва унинг набираси қидирилмоқда
Фото: Тошкент ИИББ
Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 62 ёшли Дербушева Наталья Олеговна 2 ёшли набираси билан сайр қилишга чиқиб, уйга қайтиб келмаган.
Тошкент ИИББ матбуот хизматида маълум қилинишича, аёл 2 ёшли набираси Дербушева Алина Дмитриевна билан 23 февраль соат 17да Чилонзор туман, 17-даҳа, 40-уй, 84-квартира бўйича жойлашган уйидан сайр қилишга кўчага чиқиб кетиб, уйга қайтиб келмаган.
Аёлнинг ташқи белгилари: бўйи 162 см, сочи қора, кўзлари кўк. У кўк рангдаги куртка, кўк жинси шим ва қора кроссовкада бўлган. 2 ёшли Алина эса кўк рангдаги спорт кийими ҳамда қизил кроссовкада бўлган.
Ички ишлар бош бошқармаси тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан Наталья Олеговна ва унинг набирасини кўрганлар бўлса, 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50 телефон рақамлари бўйича мурожаат қилиш сўралган.
ИИББда одам йўқолгани ҳақида ҳаялламай 102 рақами орқали хабар қилиш кераклиги яна бир маротаба эслатиб ўтилган.
“Қимматли вақтингизни ижтимоий тармоқларда хабарлар яратишга сарфламанг ва ички ишлар идоралари ходимлари бедарак йўқолганлик ҳақида ариза олиши учун гўёки уч кунлик муддат ўтишини кутиб ўтирманг – асло бундай эмас”, деб таъкидлаб ўтилган хабарда.
Мавзуга оид
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
17:33 / 27.04.2026
Пискентдаги сув таъминоти объектида 14 км қувур талон-торож қилинди
15:30 / 27.04.2026
“Пешлавҳани уч марта ўзгартиришга тўғри келди” — тадбиркорлар Тошкент дизайн-кодидан нега норози?
22:59 / 26.04.2026