Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДР баллистик ракеталар учирганини тахмин қилди
Ўтган йил декабрда КХДР раҳбари Ким Чен Ин тез орада янги стратегик қуролини намойиш этишини айтганди.
Фото: KCNA/Reuters
Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР душанба куни кичик масофага мўлжалланган иккита баллистик ракета учирганини тахмин қилмоқда.
"Биз КХДР кичик масофага мўлжалланган баллистик ракеталарни учирди деб тахмин қилмоқдамиз", - дея қўмита вакилидан иқтибос келтирмоқда Yonhap агентлиги.
Хабар қилинишича, КХДР ракеталари Вонсан шаҳри ҳудудидан учирилган ва 35 км баландликда 240 км масофани босиб ўтган.
Корея республикаси президенти маъмурияти ушбу ҳолатдан сўнг фавқулодда йиғилиш ўтказди. Йиғилиш якунларига кўра эълон қилинган баёнотда КХДРнинг ҳаракатлари Сеулнинг "жиддий хавотири"ни уйғотганлиги таъкидланади.
2020 йил бошидан буён бу дастлабки мана шундай ҳолатдир. Ўтган йил декабрда КХДР раҳбари Ким Чен Ин тез орада янги стратегик қуролини намойиш этишини айтганди.
Мавзуга оид
15:42 / 14.01.2026
Эрон Россияга қарийб 3 млрд долларлик ракеталар сотган
07:24 / 12.01.2026
Космос-2026: янги ракеталар, Ойга парвозлар ва улкан режалар
11:34 / 29.12.2025
КХДР Сариқ денгиз йўналишида икки қанотли ракета синовини ўтказди
09:03 / 15.12.2025