Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Камбағалликни қисқартириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади
Ўзбекистон президенти “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, икки ой муддатда тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонлари аниқланиб, уларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва уларни инфратузилма билан таъминлаш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатда белгиланишича:
янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналарига барча зарур инфратузилмаларни етказиб бериш учун кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияларига Давлат бюджети маблағларидан 100 миллиард сўм ажратилади;
янги ташкил этилган кичик саноат зоналаридаги ер участкалари тадбиркорларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда хусусийлаштирилиб берилади ва бундан тушган маблағлар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари томонидан янги кичик саноат зоналарини барпо этишга сарфланади.
Бир ой муддатда ҳар бир туманда деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхати шакллантирилиб, қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетган ерлар талабгорларга тақсимлаб берилади ва улар кооперацияларга бириктирилади. Бунда, мазкур шахсларга қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилади ва ерларни оборотга қайтариш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилади.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнесни ривожлантириш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқароларга, ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлганлар ва бизнесга сервис кўрсатувчи интерактив мобиль иловалар яратиш учун танловлар эълон қилиб, энг яхши лойиҳаларга грантлар ажратиш тизимини йўлга қўяди.
2020 йил 1 августга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Камбағалликни қисқартириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади:
камбағаллик тушунчасини, уни ҳудудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш методологияси ва мезонларини ишлаб чиқиш;
аҳолида, айниқса, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини берувчи тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;
тадбиркорлик субъектларига молиявий ресурслардан, шу жумладан микромолиялаштириш хизматлари ва давлат харидларидан фойдаланишда кенг имкониятлар бериш учун шароит яратиш;
банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича кенг қамровли дастурларни амалга ошириш.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025