Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада 2020 йилнинг энг яхши автомобили аниқланди
Европанинг энг яхши йил автомобили танлови Car of the Year 2020 ғолиби маълум бўлди. Танловга кўра, Peugeot 208 бу номга сазовор бўлди.
Ғолибни 23 та давлатдан бўлган 60 мутахассисдан иборат халқаро ҳакамлар ҳайъати аниқлаган.
Peugeot 208 танловда ўзининг асосий рақобатчилари: BMW 1-Series, Ford Puma, Porsche Taycan, Renault Clio, Tesla Model 3 ва Toyota Corolla моделларини ортда қолдира олди.
Peugeot 208 биринчи марта 2012 йил Женевадаги автосалонда тақдим этилган.
Peugeot учун ушбу ғалаба танловдаги олтинчиси бўлди. Марка танловда бунгача охирги марта 2017 йилда Peugeot 3008 кроссовери билан ғолиб бўлган.
Умуман олганда, ушбу танловда энг кўп Fiat ғолиб бўлган – 9 марта.
Европанинг йил автомобили 1964 йилдан бери аниқланиб келинади. Ушбу мукофот автомобиллар соҳасини ёритувчи профессионал журналистлар гуруҳи томонидан топширилади.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
19:22 / 14.06.2026